"UZAUTO MOTORS" АЖ ЎЗИНИНГ ИЛК ХАЛҚАРО ОБЛИГАЦИЯЛАРИ ЧИҚАРИЛИШИНИ ЭЪЛОН ҚИЛДИ

2021 йил 22 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёрдамида "UzAuto Motors" АЖ илк бора 300млн. АҚШ доллари халқаро облигацияларининг чиқарилиши ва халқаро инвесторлар билан телеконференциялар ўтказилиши ҳақида жаҳон молия бозори иштирокчилари

2021 йил 22 апрел куни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ёрдамида "UzAuto Motors" АЖ илк бора 300млн. АҚШ доллари халқаро облигацияларининг чиқарилиши ва халқаро инвесторлар билан телеконференциялар ўтказилиши ҳақида жаҳон молия бозори иштирокчиларига эълон қилди.

Ташкиллаштирувчи банк-андеррайтерлар Citi (АҚШ), MUFG (Япония), Natiksis (Франция) ва Raiffeisen Bank Internationl (Австрия) каби халқаро миқёсда етакчи банклардан иборат.

"UzAuto Motors" АЖ халқаро облигасияларни чиқариш мақсадида “S&P”  ва “Fitch”  халқаро рейтинг агентликларидан “B+” (“Барқарор”  кутилма билан) баҳосига эга бўлди.

Шунингдек, жорий йилнинг 22-27 апрел кунлари халқаро инвесторлар учун телеконференция (Global Investor Call) ўтказиш ва “яккама-якка” (one-on-one) форматида телеконференциялар давом этиши режалаштирилган ҳамда мазкур тадбирларда бир қатор давлатлар халқаро инвесторларининг иштирок этиши кутилмоқда.

Халқаро инвесторлар қизиқишлари ва молия бозорларининг ҳолатидан келиб чиқиб, кейинги кунларда буюртмалар китоби очилиши ва халқаро облигацияларнинг фоиз ставкаси белгиланиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, “O’zsanoatqurilishbank” АТБ, “O’zmilliybank” АЖ ва “Ipoteka Bank” АТИБ томонидан халқаро облигациялар чиқарилиб, 2,65 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағлар хорижий инвесторлардан жалб қилинган.

Мазкур транзакция Ўзбекистон Республикаси корпоратив эмитентлари орасида чиқарилаётган биринчи халқаро облигация ҳисобланади.

Яндекс.Метрика

Topgan imlo xatoingizni jo'nating


Qo'ng'iroq so'rovi