UZ TRUCK & BUS MOTORS «МАҲАЛЛИЙЛАШТИРИШ ВА КООПЕРАЦИЯ» КЎРГАЗМА-ЯРМАРКАСИДА

Uz Truck & Bus Motors компанияси Навоий тоғ-металлургия комбинати ҳудудида очилган «Маҳаллийлаштириш ва кооперация» кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда.

Uz Truck & Bus Motors компанияси Навоий тоғ-металлургия комбинати ҳудудида очилган «Маҳаллийлаштириш ва кооперация» кўргазма-ярмаркасида иштирок этмоқда. Uz Truck & Bus Motors ўз кўргазма стендида MAN русумдаги юк машиналарини намойиш этмоқда.

Ушбу ярмаркада 450 дан ортиқ компаниялар, хусусан, 140 та маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этишмоқда. Ушбу тадбир ишлаб чиқарувчилар ва харидорларнинг истиқболли ҳамкорлиги учун яхши имкониятлар яратади, шунингдек, ярмарка давомида икки томон тўғридан-тўғри шартномалар тузиши ҳам мумкин.

Uz Truck & Bus Motors компаниясининг стендида компания ҳақида тўлиқ маълумот берилди, компания мутахассислари эса ОAВ вакиллари ва меҳмонларга тақдим этилаётган маҳсулотлар ва моделларнинг тўлиқ ассортименти ҳақида батафсил маълумот беришди. Бундан ташқари, манфаатдор харидорлар билан музокаралар олиб борилди ва учрашувлар ўтказилди.

Яндекс.Метрика

Topgan imlo xatoingizni jo'nating


Qo'ng'iroq so'rovi