«AVTOSANOAT INVEST» ҚУРУЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ КОРХОНАНИ СОТУВГА ҚЎЙДИ

Иш фаолиятида бўлган сендвич панеллар ишлаб чиқарувчи корхонани сотиш бўйича ким ошди савдоси эълон қилинади: «Avtosanoat Invest» МЧЖ Жиззах шаҳридаги Саноат зонаси «А» блоки

Иш фаолиятида бўлган сендвич панеллар ишлаб чиқарувчи корхонани сотиш бўйича ким ошди савдоси эълон қилинади: «Avtosanoat Invest» МЧЖ Жиззах шаҳридаги Саноат зонаси «А» блоки ва Тошкент шаҳар Яшнобод туманида жойлашган «Sendvich Panel» МЧЖ устав капиталининг 99,9% улушини ким ошди савдоси қўймоқда.

Ким ошди савдоси 2021 йил 4 май куни маҳаллий вақт билан соат 11:00да бўлиб ўтади.

Аризалар қабул қилиш муддати: 2021 йил 30 апрел соат 16:00 гача

Ҳужжатлар расмий иш кунлари соат 10:00 дан 16:00 гача (тушлик соат 13:00 дан 14:00 гача) қабул қилинади.

Устав капиталидаги кўрсатилган улуш 2021 йил 4 майда сотилмаган тақдирда, такрорий ким ошди савдоси 2021 йил 18 май ва 1 июн соат 11:00 дан бошлаб бўлиб ўтади. Қайта сотиш учун аризаларни қабул қилиш муддати 2021 йил 17-май соат 16:00 гача.

Aризаларни қабул қилиш ва ким ошди савдосини ўтказиш манзили: «Respublika mulk markazi» МЧЖ Тошкент ш., Мирзо-Улуғбек тумани, Ҳамид Олимжон кўчаси, 13- "A" Тел .: 71-237-23-86

Бошланғич нархи – 16,5 млрд. сўм.

Танлов комиссияси ишчи органи номи: «Avtosanoat Invest» МЧЖ

Манзил: Ўзбекистон Респбуликаси, 100047, Тошкент ш., Миробод тумани, Амир Темур к., 13

Ким ошди савдоси предмети: Сендвич панелларини ишлаб чиқарувчи тайёр иш фаолитидаги корхона.

Сотувчи томондан қўшимча маълумотларни олиш учун:

Оксана Никитина +99871 207-34-56 (ички рақам - 5912)
Сардор Атаханов + 99899 800-99-29

«Sendvich Panel» МЧЖ компанияси ҳақида:

2009 йилдан бошлаб базалт изоляцияли том ва девор сендвич панелларини ишлаб чиқаришни бошланди. Ишлаб чиқариш қуввати: йилига 500 минг м2 сендвич панеллар.

Панел кенглиги: 1000 мм.

Узунлик "Буюртмачининг" талабига биноан (500 мм дан 13000 мм гача).

Тўлдириш: базалт асосидаги минерал жун (100-110 кг / м3).

Корхона Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 18 июлдаги 4397-сонли "Ўзбекистон автомобилсозлик саноатини жадал ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги қарори асосида сотувга қўйилди.

Ким ошди савдосида қатнашиш шартлари:

Талабгорлар савдо ташкилотчиси билан гаров шартномасига мувофиқ " RMM" МЧЖ ҳисоб рақамига мол-мулкнинг бошланғич қийматининг камида 5% миқдорида депозит тўлашлари керак: 2260 4000 2005 7145 2001 ХАТБ «Давр Банк» Олмазор филиали, МФО 01121, СТИР 200 933 850.

Иштирок этиш учун ҳужжатлар тўплами: ким ошди савдосида қатнашиш учун ариза, вакиллар учун ишончнома, депозит тўлаганлигини тасдиқловчи тўлов ҳужжати нусхаси.

Ким ошди савдоси ғолиби сотувчи билан 5 иш куни ичида олди-сотди шартномасини тузиши шарт.

 Telegram Facebook Instagram

www.uzavtosanoat.uz

Яндекс.Метрика

Topgan imlo xatoingizni jo'nating


Qo'ng'iroq so'rovi