АВТОМОБИЛЬ ХАРИД ҚИЛИШДА НОҚОНУНИЙ ҲАРАКАТЛАРНИ ОЛДИНИ ОЛИНГ!

Ҳурматли харидорлар! Автомобиль харид қилишда Сиздан қўшимча пул маблағлари талаб қилинса, дарҳол бу ҳақида UzAuto Motors компаниясининг 78 141-77-77 ишонч телефон

Ҳурматли харидорлар!

Автомобиль харид қилишда Сиздан қўшимча пул маблағлари талаб қилинса, дарҳол бу ҳақида UzAuto Motors компаниясининг 78 141-77-77 ишонч телефонларига мурожаат қилишингизни сўраймиз‼️

Компания мурожаатнинг асослилигига ишонч ҳосил қилган тақдирда вазиятни қонуний ҳал қилиш юзасидан барча тегишли чоралар кўрилади. 

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда компания томонидан жорий этилган янги савдо тизимида автомобилларни етказиб беришда инсон омили чиқариб ташланган ва барча автомобиллар фақат шартномаларда кўрсатилган муддатларда етказиб берилади. 

Автомобиллар савдосида шаффофликни таъминлаш мақсадида бир қатор хизматлар ишга туширилган - автомобилга навбатни “Uzavtosavdo” иловаси, @uzautosanoat_bot ҳамда http://uzautomotors.com/prices/info_cars ҳаволаси орқали кузатиб бориш мумкин.

Унутманг, нафақат пора олиш, балки уни бериш ҳам жиноий жавобгарлик ҳисобланади.

Ишончингиз ва виждонсиз шахсларнинг коррупциявий ҳаракатларини бартараф этишда ёрдамингиз учун миннатдорчилин билдирамиз.

Яндекс.Метрика

Topgan imlo xatoingizni jo'nating


Qo'ng'iroq so'rovi